Сиёсат

Олий суд раиси энди судья бўлиши мумкин

Президент Козим Комилов номзодини Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига таклиф этди.

Олий суд раиси энди судья бўлиши мумкин

 

Президент Ўзбекистон Конституциявий судининг ваколатлари 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди

 

Ушбу номзодлар:

- Балкибаева Жанагул Исмайловна;

- Гафуров Аскаржон Бойисович;

- Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;

- Исмайлов Рахат Аминбаевич;

- Рахимов Абдуманноб Кузиевич;

- Рахманов Акмал Эргашевич.

 

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришади.

 

Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Козим Комиловнинг номзодини таклиф этди.

 

Шунингдек, давлат раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исламовнинг номзодини Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

 

Козим Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига қайта сайланганди. У қайта лавозимга тайинланганида ҳамкасблари қаршисида ҳарбий кийимда кириб келган ва бу чиқишини янги режалари билан боғлаган.

 

«Ҳарбийча кийимда чиқишимнинг ўз маъноси бор. Олдингидек иш кетмайди, энди сизлар билан ҳарбийчасига ишлаймиз», — дегани айтилганди.

 

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

custom img

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Бухорода кутиб олди

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама музокара ўтказади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"