Ўзбекистон

Жанубий Кореяда самолёт тасодифан уйларга бомба ташлади

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

Жанубий Кореяда самолёт тасодифан уйларга бомба ташлади

Жанубий Кореянинг Пхочхон шаҳрида машғулотлар пайтида тинч аҳоли яшайдиган турар-жой биносига фавқулодда бомба тушди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар берди.

 

“Расмийлар маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида Сеулдан тахминан 43 км шимолда жойлашган шаҳардаги турар-жой биносига снаряд тушгани, бунинг оқибатида бир нечта бино вайрон бўлгани ҳамда 15 киши, жумладан, икки аскар ва икки хорижлик жабрланган ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди”, - дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бўйича буйруқ берилган. Расмийлар воқеа тафсилотларини ўрганишни бошлади.

 

Икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган, бироқ уларнинг тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли эмаслиги таъкидланган. Яна 8 нафар жабрланувчи енгил тан жароҳати билан шифохоналарга етказилган. Саккизта бино, жумладан, черков, шунингдек, юк машинаси шикастланган.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.