Жаҳон

ЖАР президенти Халқаро жиноий суддан Путинни ҳибсга олмаслик учун рухсат сўради

Россия томони Путиннинг ҳибсга олиниши уруш эълон қилиш бўлишини айтган.

ЖАР президенти Халқаро жиноий суддан Путинни ҳибсга олмаслик учун рухсат сўради

 

Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса Халқаро жиноий суддан (ХЖМ) Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олмаслик учун рухсат сўради, чунки бу уруш эълон қилиш билан баробар бўлади, деб хабар бермоқда Reuters.

 

Август ойида Жанубий Африкада Владимир Путин таклиф қилинган BRICS саммити бўлиб ўтади. Рим статутига кўра, Жанубий Африка ҳукумати Россия президентини мамлакатга келган тақдирда Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олиши керак.

 

Рамафоса бу баёнотни Путин Жанубий Африкага ташриф буюрадиган бўлса, уни ҳибсга олишни сўраган мухолифат коалициясининг унга қарши даъвосига жавобан берди. Бунга жавобан Рамафоса Халқаро жиноий суд билан маслаҳатлашишни бошлаганини айтди.

 

«Жанубий Африкада президент Путинни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ муаммолар бор. Россия ўзининг амалдаги президентининг ҳибсга олиниши уруш эълон қилиш бўлишини аниқ айтди», — деди Рамафоса Reuters агентлигига берган баёнотида.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"