1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда 19 ёшли йигит экстремистик материалларни тарқатгани учун қамалди

Судда айбланувчи ўз қилмишининг оқибатларини англамаганини айтган.

Жиззахда 19 ёшли йигит экстремистик материалларни тарқатгани учун қамалди

Жиззах вилоятида интернет орқали экстремистик мазмундаги материалларни тарқатишда айбланган 19 ёшли фуқаро устидан суд жараёни якунланди.

 

Тергов органлари маълумотларига кўра, у сўнгги уч йил давомида диний-экстремистик руҳдаги аудио ва видеоларни ноқонуний тарқатиб келган. Суд мажлисида айбланувчи қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва қилмишининг оқибатларини тўлиқ англамаганини таъкидлаган.

 

Прокуратура вакили уни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Бироқ суд ҳукмига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1 ва 159-моддалари билан айбдор деб топилди ва унга 5 йил 2 ой муддатга умумий тартибли колонияда жазони ўташ жазоси тайинланди.

 

Суд қарорига кўра, аниқланган ноқонуний материаллар мусодара қилиниб, йўқ қилинади.

 

Айбланувчининг яқинлари унинг фаолиятидан бехабар бўлганини айтиб, бу ишлар билан шуғулланганидан ҳайратда қолганликларини билдиришди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика