Камолиддин Раббимовнинг ҳибсга олингани бўйича расмий изоҳ берилди
Унга нисбатан МЖтКнинг 3 та моддаси билан иш очилган.

Ижтимоий тармоқда таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани хақида хабарлар тарқалди. Кун.уз сайти журналисти Илёс Сафаровнинг ёзишича, у 15 суткага қамалган. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири матбуот котиби расмий изоҳ берди.
Қайж этилишича, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Чақар” маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида фуқаро Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.








