Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзарб
Махсус рукнлар
ДунёНоя 28, 2022 13:20
Кличко: Энг ёмон сценарийга тайёр туринг

 

Киевда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар баҳоргача кузатилиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

 

Октябрь ойидан буён Киевда доимий равишда белгиланган график асосида, авариявий ва фавқулодда электрдан узилиш ҳолатлари юз бермоқда.

 

“Биз ҳаммасини максимал даражада тез тиклашга ҳаракат қиляпмиз... Аммо узилишлар баҳоргача бўлишига тайёргарлик кўришимиз керак”, – деган у.

 

Кличконинг қўшимча қилишича, вазият ўта ёмонлашган тақдирда шаҳар аҳолисининг бир қисми Киев атрофига эвакуация қилиниши мумкин. Шу билан бирга одамларни бошқа вилоятларга ёки хорижга кўчириш ҳақида гап кетмаяпти.

 

Россия 10 октябрдан бошлаб Украина инфратузилмасига ракета зарбалари бериб келмоқда. Бу Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг бошланди. Москва портлашда Украина махсус хизматлари турганини таъкидламоқда.

 

Ҳозирга қадар мамлакат инфратузилмасига юзлаб миллион долларлик зарар етказилган. Айрим маълумотларга кўра, энг камида 4-4.5 миллион одам электрсиз яшамоқда. Ўтган ҳафтада Украина тарихида биринчи блэкаут юз берди.

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш