Шунингдек, кўп квартирали уйни бошқарадиган орган уйга кириш қисмида қуйидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориши шарт:
• бошқариш органининг номи, манзили, телефони, иш тартиби, веб-сайти;
• коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг алоқа телефонлари;
таъмирлаш ишлари вақти;
• мажбурий бадал, кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори.
Бундан ташқари, бошқариш органи авария вазиятларини бартараф этадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши керак. Мазкур хизмат 24 соат ишлайдиган бўлиши лозим. Шу билан бирга, авария-диспетчерлик хизмати мулкдорларнинг қўнғироқларига 3 минутдан кўп бўлмаган вақтда жавоб бериши керак.
Хонадонлардаги канализациялар тиқилиб қолганида ва ифлосланиш ҳолатлари бўлганида эса бу ҳолатлар 2 соатда бартараф этилиши зарурлиги низомда тасдиқлаб қўйилди.
Аввалроқ кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


