1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Кристенсон Лондонда қолмоқчи

Англиянинг “Челси” клуби даниялик ҳимоячи Андреас Кристенсoн билан янги шартнома борасида келиша олмади.

Кристенсон Лондонда қолмоқчи

 

Футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди: томонлар икки ойдан буён келишувга эриша олгани йўқ. Даниялик футболчи Лондонда қолишни истамоқда. Ҳозирги кунда ҳимоячи Англия премьер-лигасида олти учрашувда иштирок этди. Кристенсoннинг “Челси” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Кристенсoн 2014 йилдан бери “Челси” сафида ўйнаб келмоқда. У клуб таркибида Англия кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва UEFА Суперкубогини қўлга киритган.

 

Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчилиги ва Клопп “Ливерпул” тарихида янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика