1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кучли қум бўрони Перуда ҳаёт тарзини издан чиқарди

Соатига 40 км тезликда эсаётган шамол дарахтлар қулашига, электр узилишларига ва туризм соҳасида узилишларга олиб келди.

Кучли қум бўрони Перуда ҳаёт тарзини издан чиқарди

Перуда юзага келган кучли қум бўрони туфайли транспорт алоқалари издан чиқди, бир қатор автомбил йўллари ва денгиз портлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда gazeta.ru нашрига таянаб хабар бермоқда.

 

Шамол тезлиги соатига 40 км гача етган. Натижада дарахтлар қулаган, электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келган, бир нечта уйлар зарар кўрган.

 

Ica минтақасида туризм сектори жиддий зарар кўрди: экскурсиялар бекор қилинди, параплан парвозлари тўхтатилди, кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатди.

 

Метеорологлар ноқулай об-ҳаво 3 августга қадар давом этишини билдирди. Расмийлар фуқароларни зарурат бўлмаса уйдан чиқмасликка, ташқарда эса ҳимоя ниқобларидан фойдаланишга чақирди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика