1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда биринчи бор робот аспирантурага қабул қилинди

У юз ифодаларини тақлид қила олади ва хитой тилида мулоқот қилиши мумкин.

Хитойда биринчи бор робот аспирантурага қабул қилинди

Хитойда биринчи бор одамсимон робот аспирантурага ўқишга кирди. South China Morning Post нашри хабарига кўра, Шанхай театр академияси “Xueba-01” номли роботни расмий равишда аспирантурага қабул қилган.

 

Мазкур робот Шанхай фан ва технология университети билан DroidUp Robotics компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Илмий лойиҳага кўра, “Xueba-01” инсон қиёфасига яқин кўринишга эга бўлиб, унинг бўйи 175 см ни ташкил этади. Шунингдек, робот инсон юз ифодаларини тақлид қилиш, хитой тилида эркин мулоқот қилиш, мураккаб топшириқларни бажариш имкониятларига эга.

 

Яратилган роботнинг асосий мақсади — санъат ва технологиялар туташган йўналишларда илмий-амалий изланишлар олиб боришдан иборат. Шунингдек, робот билан ишлаш давомида сунъий интеллектнинг театр ва саҳна санъатидаги қўлланиш имкониятлари ҳам ўрганилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика