Дастлаб “Леванте” клуби жамоа бош мураббийи Пако Лопес билан келишувни бекор қилганини эълон қилди. Лопес қўл остида “Леванте” ўтган 8 ўйинда бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олмади ва сўнгги учта ўйинда рақиб дарвозасига битта ҳам тўп киритолмай, мағлубиятга учради. Клуб ҳозирда турнир жадвалида 4 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. Пако 2018 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган эди.
“Хетафе” клуби ҳам жамоа бош мураббийи Мичел Гонсалесни истеъфога чиқарди. Клубда 4 ойдан буён ишлаётган испаниялик мутахассис Ла Лига доирасида ўтган 8 турда жамоаси билан 7 та мағлубият ва битта дуранг қайд этди. “Хетафе” турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.
Хабарларга кўра, “Хетафе” клубини жамоанинг собиқ мураббийи Кике Флорес бошқариши кутилмоқда.
Аввалроқ Горецка “Бавария” билан шартномасини узайтиргани ва Анчелотти Давид Луизни “Реал”га таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


