“Мерсисайдликлар” ёзда Груневелдни жамоага қайтариб олмоқчи эди. Аммо “Вилярреал” футболчи учун курашда ғалаба қозонганди. Бироқ, клуб раҳбарияти Голландия терма жамоаси футболчиси борасидаги режаларидан воз кечмаяпти.
Данжума шу ёзда “Борнмут”дан “Вилярреал”га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи испан жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Хабар қилинишича, “Реал Соседад” ярим ҳимоячиси Микел Мерино ҳам фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин. Испаниялик футболчининг шартнома имзоланиши билан инглизлар бош мураббийи Юрген Клопп “Ливерпул”нинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи.
Аввалроқ Клопп “Ливерпул” тарихида янги рекорд ўрнатгани ва Муҳаммад Салоҳ афсонавий футболчи Стивен Жеррард рекордини такрорлагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


