Ўзбекистон

Малайзияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мегалойиҳаси тақдим қилинди

Айни пайтда мамлакатда халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Малайзияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мегалойиҳаси тақдим қилинди

Айни кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. 

 

“Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи глобал миқёсда динлараро мулоқот,  анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни ҳимоялашга йўналтирилган ўзига хос майдон ҳисобланади. 

 

Ҳозирга қадар мазкур гуруҳ ташаббуси билан турли давлатлардаги расмий диний ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, диншунос олимлар, экспертлар иштирокида турли форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари ўтказиб келинади. Ушбу тадбирларда динлараро муносабатлар, бугунги глобал муаммолар таҳлилида диний қарашларнинг аҳамияти, Россия ва мусулмон мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича маърузалар тингланади, таклифлар билдирилади. Конференцияда Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов,  Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим иштирок этмоқда.

 

Гуруҳ мутасаддилари шу пайтга қадар Москва, Қозон, Истанбул, Жидда, Қувайт сингари мамлакатларда турли даражадаги халқаро учрашув ва мулоқотлар ўтказган. Куала-Лумпурда ўтаётган навбатдаги сайёр анжуманда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов ҳам иштирок этди. Анжуманда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига доир видеоролик намойиш қилинди. 

 

Фирдавс Ҳалимов Ўзбекистон вакили сифатида сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган  диний бағрикенглик сиёсати тамойиллари, шу билан бирга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳам айнан муқаддас динимизнинг маърифатпарварлик ва инсонийлик ғояларига йўғрилгани ҳақида гапирди. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаларини ўрганиш ва тарғиб этиш лозимлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.