1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Малайзияда қолиб кетган икки нафар ўзбекистонлик юртга қайтарилади

Паспорти бўлмаган фуқарога элчихона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб берилган.

Малайзияда қолиб кетган икки нафар ўзбекистонлик юртга қайтарилади

Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ўзбекистонлик тез кунларда юртга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълум қилди.

 

Хабарга кўра, ушбу инсонпарварлик ёрдами мамлакатимизда 30-июлдан 30-августгача давом этаётган “Ватанга қайтариш” акцияси доирасида амалга оширилмоқда. Элчихона ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, Фарғона вилоятида туғилган М.Ю. исмли ватандошимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришган.

 

Унинг паспорти бўлмагани сабабли элчихона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб берилди ва яқинларининг кўмагида “Куала-Лумпур – Тошкент” йўналишидаги авиачипта харид қилинди. Шу билан бирга, Самарқанд вилоятида туғилган Ж.М. исмли яна бир ватандошимизга ҳам ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди.

 

Дипломатик ваколатхона Ж.М.га Малайзия Миграция департаментидан мамлакатни тарк этиш учун рухсатнома олишда кўмак берди. Тез кунларда икки ватандошимиз ҳам ўз оилалари бағрига қайтиб, Ўзбекистонда бўлишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика