"Скй Спорт" журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, Гвардиола бошчилигидаги жамоа 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.
Ўз навбатида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси ҳам Англия чемпионатига ўтиш ниятида. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузиши кутилмоқда. Трансферлар борасида кучли инсайдер ҳисобланган Фабрицио Романо ҳам Абдуқодир Ҳусанов трансферига оз қолгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг "Челси" ва "Нюкасл" клублари, Испаниянинг "Реал", шунингдек, Франциянинг "ПСЖ" жамоаси қизиқишлари доирасида экани хабар қилинганди. Трансфермаркт маълумотига кўра, ҳимоячининг нархи 12 миллион еврога баҳоланган.


