
"Манчестер Юнайтед" клуби норвегиялик мутахассис Оле-Гуннар Сульшерни қониқарсиз натижалардан сўнг ўз лавозимидан озод этди.
"Манчестер Юнайтед"нинг Сульшер давридаги энг яхши натижалари 2020/21 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўша вақтда жамоа АПЛда иккинчи ўринни олган, Европа Лигасида эса финалга қадар етиб борганди.
Маълум бўлишича, "Қизил иблислар"ни энди вақтинчалик яна бир клуб афсонаси Майкл Каррик бошқаради. 40 ёшли собиқ англиялик футболчи мавсум якунига қадар МЮда ишлайди.
Маълумот учун: Каррик бунгача ҳам Манчестер жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Юнайтед" жамоаси мураббийи Оле-Гуннар Сулшер Криштиану Роналду ҳақида фикр билдиргани, собиқ дарвозабон Питер Шмейхел Сулшер қабул қилган қарорларни танқид қилгани ҳамда "МЮ" Сульшерни истеъфога чиқармаслиги ҳақида хабар берилганди.


