“Нима учун ўйинга асосий таркиб тушмади? Ахир, «Вест Ҳам»га қарши ўйин якшанба кунику! Бу оддий ўйин эмас,Чемпионлар лигасику, ғалаба қозониш шарт эдику.
Сулшер нега Роналдунинг ҳаракат ҳудудини Марциалга берганини тушуниб бўлмайди. Криштиану рақиб дарвозасини жуда кўп нишонга олади ва ҳужумда голга тортадиган нимадир ўйлаб топади. Марциал эса ҳимояда умуман фойдаси тегмайдиган ўйинчи, унинг имконияти камроқ. Рақиб жамоа озчилик билан ўйнаб, ҳимояланишни режалаштираётган пайтда қандай қилиб ҳужумчини қўйиб юбориш мумкин?”
Маълумот учун: Чемпионлар лигаси биринчи тури баҳсида «Янг Бойз» футболчиси Сибачо 90+5 дақиқада Де Хеа дарвозасини ишғол этиб ғалабани илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Локателлининг «Ювентус» билан «ЕЧЛ»даги илк ғалабаси ҳақида хабар берган эдик.
Мақсад Обиджонов


