
Унинг айтишича, 36 ёшли португалиялик баъзан асосий таркибда ўйнамаслиги мумкин.
«Гап шундаки, Роналду ўз устида кўп ишлайди. Унинг тез орада юқори формага кириши ва клубга мослашиб кетишига ишонаман. Қолаверса, Криш жамоага мавсум олдидан ўтди.
Жамоада ҳамманинг бирдек ҳаракат қилиши муҳим. У ҳам дебютида 90 дақиқа ўйнади ва ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Бизни сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Yang Boyz» билан муҳим учрашув кутиб турибди. Қарорларимиз ҳам муҳим аҳамият касб этади ва ўйлашга мажбурмиз. Яширмайман, «КриРо» баъзида заҳирада бўлиши мумкин. Чунки уни 36 ёшда эканлигини унутмаслигимиз керак.
Месон Гринвудга ҳам худди шундай муносабатда бўламиз. Чунки у энди 19 ёшга тўлди. Мен бу икки ўйинчига ҳам имконият яратиб бериш учун ҳаракат қилишим керак»,— дейди «Қизил иблислар» бош мураббийи.
Маълумот учун: Роналду «қизиллар» сафидаги иккинчи дебютида 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва икки гол уриб, ўз номига дубл расмийлаштиришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Массимилиано Аллегрининг Роналду ҳақидаги фикрларини тақдим этган эдик.
Мақсаджон Обиджонов


