1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марказий банк биринчи марта олтин қуймаларини қайта сотиб олиш нархларини эълон қилди

2025 йилнинг бошидан буён олтин нархи 49 марта ошган.

Марказий банк биринчи марта олтин қуймаларини қайта сотиб олиш нархларини эълон қилди

Марказий банк биринчи марта олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилди. Қадоғи бут ҳолатдаги қуймалар сотиш нархидан 3,9 фоизга, техник талабларга мос келмайдиганлари эса 4,9 фоизга пастроқ нархда қайтариб олинмоқда.

 

100 грамм кўринишидаги олтин қуймаларни бугун банкларга 167 млн 910 минг сўмга қайтариб сотиш мумкин. Ушбу қуймалар 1 йил аввал 116,6 млн сўм нархда сотувга чиқарилган эди. Соф фойда — 44 фоиз.

 

Аввалроқ олтин қуймаларини банкларга 1–4 фоиз атрофида қайтариб сотиш мумкин бўлган, бироқ аниқ нархлар очиқ манбаларда эълон қилинмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг бошидан буён олтин нархи 49 марта ошган, бу эса мамлакат ички бозорида қимматбаҳо металлларга бўлган талаб юқорилигини кўрсатиши ҳақида хабар берилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика