1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марказий Осиёнинг учта давлати энг арзон электр энергияси бўйича кучли ўнталикка кирди

Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Марказий Осиёнинг учта давлати энг арзон электр энергияси бўйича кучли ўнталикка кирди

 

Бу ҳақда Британиянинг Cable.co.uk эксперт портали хабар берди

 

Қайд этилишича, ресурс мутахассислари 230 давлатнинг  электр энергияси нархларини таҳлил қилди.

 

Аниқланишича, Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаб, етакчилик қилмоқда. Қирғизистон аҳолиси  бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Тожикистонда эса бир киловатт-соат нархи 0,023 долларни ташкил этган ҳолда 6-ўринда.

 

7-ўринни эгаллаган Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 долларни ташкил қилади. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринни эгаллаган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзон.

 

Маълумот учун: дунёдаги энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида экани ҳам  аниқланди.

 

Ушбу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 доллардан 0,69 долларгача тўлаш мажбурий.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электр энергияси танқислигига нима сабаб бўлаётгани очиқлангани ҳамда Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика