1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади.

Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Қ.Ф.дан ундирувчи С.Н.га икки нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича МИБ Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган. Аммо қарздор ота анчадан буён алимент тўловларини тўламасдан келган.

Ҳозирда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда, Бюронинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари қарздор Қ.Ф. билан тушунтириш ишлари ўтказиб, фарзандларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилган.

Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, улар вояга етгунига қадар ҳисобланган 260 миллион сўм пулни бирданига тўлаб берган. Томонларнинг розилиги билан мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика