Жамият
|
26 Декабр 13:58
286
Жамият
|
26.12.2021, 13:58
286

Маст ҳолда машина ҳайдаганларга жазо кучайтирилади

Комил Алламжонов ушбу ҳуқуқбузарлик учун 15 сутка қамоқ жазоси қўллашни таклиф қилди.

 

23 декабрь куни Тошкентда юк автомобиллари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доир йиғилиш ўтказилди. Унда спиртли ичимлик истеъмол қилиб руль бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиши ҳақида айтиб ўтилди.

 

Шундан сўнг Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ушбу таклифга муносабат билдириб, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Масс-медиа фонди раиси йилига минглаб одамлар вафот этаётганини инобатга олиб, бу соҳада фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деб ҳисоблайди.

 

“Спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни таклиф қиламан”, – дея ёзди Алламжонов ўзининг телеграм каналида.

 

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан, маст ҳолда машина ҳайдаш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 БҲМ (6,7 млн сўм) жаримага солишга сабаб бўлади.

 

Аввалроқ Сурхондарёда маст ҳайдовчи икки нафар ЙПХ инспекторини судраб кетгани ҳақида хабар берилганди.