1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Алимент тўламаган 11 нафар ота қамоққа олинди

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман бўлими иш юритувида алимент билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Алимент тўламаган 11 нафар ота қамоққа олинди

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман бўлими иш юритувида алимент билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан йил бошидан 33 нафар алимент тўловчи ва олувчилар ўзаро яраштирилди.  

Шунингдек, масъулиятни ҳис қилмаган ва фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётган оталарга нисбатан доимий таъсир чоралари кўриб борилмоқда. Жорий йилнинг 24 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан сайёр суд тартибида алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.  

– Жумладан, Яккабоғ тумани Қовчин қишлоғида яшовчи қарздор фуқаро Ж.Қурбонов 9 йиллик турмуши давомида 2 нафар фарзандли бўлган. Бир неча ой олдин оилавий низолар билан уйидан кетган турмуш ўртоғи, алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилган, – дейди МИБ Яккабоғ туман бўлими бошлиғи Қодир Каримов. – Суднинг қарори чиққан бўлса-да, қарздор бирор маротаба алимент пулларини тўлаб бермаган. Шу сабабли, суд томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди. Шунингдек, қарздор О.Исломов собиқ турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб, атиги 2 ой бирга яшаган. Турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлган. Аммо қарздор 5 ойдан буён ўз фарзанди учун алимент пулларини қасддан тўламай келган. О.Исломов суд олдида турли хил баҳоналарни рўкач қилишга уринган бўлса-да, унга ҳам қонун ўз сўзини айтди ва у ҳам 15 суткага қамаладиган бўлди.  

Шу куни, ана шундай ўз фарзандининг моддий таъминотини ўйламаган оталарнинг 11 нафарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/4 моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.  

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика