1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Месси собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси илк бор Хавининг “Барселона” клубига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида гапирди:

Месси собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди

 

“Хави ажойиб инсон, у яхши мураббий сифатида жамоада ишлай олишига ишонаман. У “Барселона” клубини ёшларга имконият берган ҳолда, янада кучайтира олади”.

 

Хави “Барселона”ни ноябрь ойининг бошида қабул қилиб олганди. 41 ёшли мутахассиснинг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, у футболчилик фаолияти давомида 1998 йилдан 2015 йилгача “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Хави бошчилигидаги “Барселона” клуби дастлабки ўйинда Испания чемпионатининг “Эспанёл”га қарши беллашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Аввалроқ Коутиньо “Барселона”дан кетмоқчи эмаслиги ва каталония клубида норозичилик бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика