1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Метродаги тирбандликларга тез орада барҳам берилади

Яқин кунларда Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI FI ишлай бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Метродаги тирбандликларга тез орада барҳам берилади

 

 

Метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (UСELL) ва бепул интернет тармоғи (WI-FI) ишлаяпти. 

 

 

Метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан-тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда “Метрополитен-йўловчи” портали очилади. Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.

 

Кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш мақсадида метрополитеннинг жиҳоз ва ускуналарини янгилаш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

 

Тадбирда метродаги тирбандликларга яқин кунларда барҳам берилиши бўйича ҳам сўз борди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 20 та янги метро вагонлари (5 та метро таркиби) олиб келиниши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 30-августидан бошлаб метрополитеннинг барча тармоқларида поездлар орасидаги вақт қисқартирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Мафтуна Режаббоева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика