1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

МИБ орқали фирибгарлардан 268 млн сўм жарима ундирилди

Улар, шунингдек, 13,5 млн сўм ижро йиғими тўлашган.

МИБ орқали фирибгарлардан 268 млн сўм жарима ундирилди

Фибиргарлик жиноятини содир этган икки нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 2025 йил 27- февралдаги ажримига асосан хар бирига 134.130.000 сўмдан жиноий жарима жазоси белгиланиб, ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига юклатилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида, белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлар томонидан жарима пули тўланмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, мазкур жарима жазосини бошқа жазо турига ўзгартириш юзасидан жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига тақдимнома киритилган.

 

Натижада, озодликдан махрум қилинишини тушуниб етган қарздорлардан 134 млн. 130 минг сўмдан жами 268 млн. 260 минг сўм жарима пуллари хамда 13,5 млн. сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ижро хужжатларининг ижроси тамомланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика