1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Моҳақиқ: Толибон ҳукумати тез орада таназзулга учрайди

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Афғонистонда қашшоқлик ва ишсизлик шунчалик кенг тарқалиб кетганки, кўпчилик одамлар кундалик нонини сотиб олишга қурби етмаяпти. Уларнинг баъзилари эса, ҳатто, нон учун фарзандларини сотишмоқда.

Моҳақиқ: Толибон ҳукумати тез орада таназзулга учрайди

 

“Ислом бирлиги” партияси раҳбари Муҳаммад Моҳақиқнинг айтишича, Толибон мамлакатни назорат остига олганидан бери вазият ёмонлашмоқда. Агар вазият шундай давом этса, Толибон ҳукумати охир-оқибат қулаб тушади.

 

Моҳақиқ Толибоннинг “уруш тугади" дея жар солишига ишонмаслигини таъкидлар экан, уни “ҳақиқий эмас” деб атаган.

 

“Мамлакатнинг кўп жойларида ҳалигача суиқасдлар, портлашлар ва урушлар давом этмоқда”, - дейди “Ислом бирлиги” партияси раҳбари.

 

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, минглаб собиқ ҳукумат қўмондонлари, мужоҳидлар ва ҳатто қишлоқ раҳбарлари кўчирилди, қувғин қилинди ёки уйларидан ҳайдалиб, қийноққа солинди. Бу Толибон раҳбарияти эълон қилган умумий амнистияга зиддир.

 

“Толибон “универсал” ҳукуматни шундай белгилайдики, барча юқори мартабали амалдорлар Толибондан бўлади, лекин рамзий маънода бошқа этник гуруҳлар орасидан одамлар номига қўшилади. Кейин эса дунё ҳамжамиятига қарата “бизда ҳам бошқа этник гуруҳлар бор!” деб айтишади”, - дейди “Ислом бирлиги” партияси раҳбари Муҳаммад Моҳақиқ.

 

Аввалроқ Афғонистонда ОАВ “рамка”га солинаётгани ҳамда нима учун Афғонистонни енгиб бўлмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика