Жаҳон

Нима учун Афғонистонни енгиб бўлмайди?

15 август куни “Толибон”нинг Кобулни жангсиз эгаллаши  жаҳонда АҚШ нинг Афғонистондаги мағлубияти сифатида қабул қилинди. АҚШ 20 йил давомида миллиардлаб доллар маблағ сарфлади, минглаб қуроллар олиб келди, энг замонавий техника ёрдамида толибларга қарши курашди, аммо охир-оқибат Кобулни “Толибон” га топшириб чиқиб кетди.

Нима учун Афғонистонни енгиб бўлмайди?

 

Афғонистон азалдан жаҳоннинг йирик империялари қудратини синдирган давлат сифатида машҳур. Масалан, ўз даврининг энг кучли давлати бўлган Буюк Британия афғонлар билан урушда уч марта мағлуб бўлган. XX асрда СССРнинг енгилганини ҳам унутмагандирсиз. Бу кейинчалик бутун бошли собиқ Иттифоқнинг парчаланиб кетишига асосий сабаблардан бири бўлди.

 

Афғонистонликлар энди АҚШни “кузатиб қўймоқда”. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: замонавий қуроллар ишлаб чиқармайдиган, технологик қолоқ, асосан, оддий қишлоқ деҳқонларидан иборат жангчилар дунёнинг энг кучли армияларини қандай қилиб енга олади?

 

География

 

Экспертлар афғонистонликлар жанговарлигига изоҳ берар экан, энг аввало, географик омилга эътибор қаратади. Афғонистон асосан тоғли ҳудуддан иборат. Бу ердаги халқлар азалдан шу ҳудудларда яшаган. Турмуш шароитининг оғирлиги доимий равишда босқинлар хавфини вужудга келтирган. Қабилалар узоқ вақт давомида ўзаро урушларда катта тажриба орттирган. Шу билан бирга оғир турмуш шароити афғонистонликларда жанговарликнинг шаклланишида катта ўрин тутган.

 

Тоғлар яшаш учун қанчалик ноқулай бўлса, жанглар учун шунчалик қулай. Афғонлар бу ерларда партизанлик урушларини олиб боришган.

 

Афғонистон келгиндиларни ёқтирмайди

 

Афғонистон билан уруш олиб борган давлатларнинг энг катта хатоси ––ички сиёсий вазиятга тўғри баҳо бера олмасликда. Мамлакат ичида ўзаро низолар бўлиши мумкин, аммо ташқи душман қаршисида Афғонистон ягона муштга айланади. Буни барча афғон уруши тарихида кузатиш мумкин.

 

Хусусан,  инглиз-афғон уруши даврида ҳам Афғонистонда  кескин ички низолар бор эди. Масалан, кўпчилик уруғлар инглизлар ағдарган шоҳ Дўст Муҳаммадхон билан ўзаро келишмовчилиги бўлган. Аммо улар Дўст Муҳаммаднинг ўғли Акбар атрофида босқинчиларга қарши бирлаша олишди.

 

Собиқ Иттифоқнинг катта хатоси ҳам ички сиёсий вазиятга тўғри баҳо бера олмаганликда бўлган. Турмуши ва ҳаёт тарзида дин жуда катта ўрин тутадиган афғон жамиятига советлар бутунлай ёт бўлган коммунистик мафкурани сингдиришга ҳаракат қилди. Оқибатда жуда кучли қаршилик ҳаракати шаклланди. Афғонистон халқлари ўзига хосликларини, жамиятда диннинг ўрнини аниқлаштирмасдан туриб қилинган ҳаракат охир-оқибатда совет қўшинларининг енгилишига сабаб бўлди.

 

Кейинчалик маълум бўлишича, совет раҳбариятига аниқ маълумот ва ҳисобот тақдим этилмаган. Масалан, Афғонистонга қўшин киритилиши олдидан СССР Ташқи ишлар вазири, Давлат хавфсизлик қўмитаси ва ҳарбий разведка бир-бирини инкор қилувчи маълумотлар берган.

 

АҚШ мағлуб бўлдими?

 

АҚШ “Толибон” қаршилигини синдира олмади. Қўшма штатлар 20 йил давомида Афғонистонда 2 триллион доллар сарфлади. Сўнгги маълумотларга кўра, Вашингтон мамлакатда бўлган йиллари ҳар куни 300 миллион доллар ишлатган.

 

Лекин АҚШ қўшинларини олиб чиқа бошлагач, вилоятлар бирин-кетин  толиблар қўлига ўтди. Вашингтон шакллантирган марказий ҳукумат амалда ҳеч нарса қила олмади. Кобулнинг бу қадар тез таслим бўлиши бутун дунёни ҳайратга солди. АҚШнинг собиқ президенти Дональ Трамп Афғонистон мамакат тарихидаги энг катта мағлубият эканини ва Байден Америка халқидан кечирим сўраши лозимлигини айтди.

 

Аммо Жозеф Байден АҚШнинг мақсади Афғонистонда давлат қуриш эмас, балки Америкага қаратилган терактларнинг олдини олиш бўлганини маълум қилди. Бу жиҳатдан, дарҳақиқат, АҚШ ўз мақсадига эриша олди.

 

Лекин Қўшма штатларнинг Афғонистондаги иштирокини юз фоиз ғалаба, деб ҳам ҳисоблаш хато. Вашингтон “Толибон”ни тўлиқ йўқ қила олмади. Иккинчидан, гиёҳванд моддалар етиштириш янада кўпайди.

 

АҚШ Афғонистонда кучли марказий ҳокимиятни шакллантирмади. Мавжуд ҳукумат тўлиқ Вашингтон ёрдамига муҳтож эди ва бу ёрдамнинг тўхташи унинг қулашига олиб келди.

 

Америка Афғонистонда узоқ турган сари халқнинг каттагина қисмида норозилик кайфияти кучайиб борди. Баъзи сиёсатчилар АҚШнинг мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетмагани унинг катта хатоси бўлганини таъкидламоқда.

 

Афғонистонликлар чет эл қўшинларини улар қандай мақсадда келганидан қатъий назар ёқтирмайди. Бу ерга қўшин киритган давлатларнинг энг катта хатоси —  ўтмишдан сабоқ олмаганидир.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"