Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк учрашувида мерсисайдликлар Италиянинг “Милан” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Юрген Клопп шогирдлари ўйинида Муҳаммад Салоҳ ҳам гол урди.
Мутахассисларнинг фикрича, «қизиллар»нинг 29 ёшли ҳужумчиси катта эҳтимол билан «Стиви Жи» рекордини янгилайди.
Маълумот учун: Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум барча турнирда 4 та гол урган ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин «Барселона» Родригаони сотиб олмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мақсаджон Обиджонов


