1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманган вилоятида “оғир” маҳаллаларни ривожлантириш учун кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди

Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги маҳаллада аҳолининг муаммоларини ўрганди.

Наманган вилоятида “оғир” маҳаллаларни ривожлантириш учун кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Норин туманидаги Шурариқ маҳалласида аҳоли турмуш шароити билан танишди.

 

Мазкур маҳалла инфратузилмаси таъмирталаб бўлиб, бу ерда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирда 62 та кам таъминланган оила, 118 нафар ишсиз ва 157 нафар меҳнат миграциясидаги фуқаролар мавжуд.

 

Ҳудуд туманлараро йўл бўйида жойлашгани боис тадбиркорлик, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш имкониятлари катта экани қайд этилди. Давлат раҳбари аҳолининг фикрларини тинглаб, маҳаллани тубдан янгилаш, шаҳар муҳити даражасидаги қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шу асосда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

 

замонавий маҳалла гузари, сайилгоҳ, спорт ва болалар майдончалари, кутубхона, касб-ҳунар ҳамда тил ўргатиш марказлари, банк шохобчалари ташкил этилади;

 

мактаб ва боғчалар Давлат инвестиция дастури асосида капитал таъмирланади;

 

кўчалар асфальтланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилади, эски боғлар янгиланади;

 

бўш турган бинолар давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга таклиф этилади.

 

Умуман, мамлакат миқёсида “қуйи тизим” фаолиятини жонлантириш, туман ва маҳаллаларга янгича қиёфа бериш бўйича кенг қамровли дастур амалга оширилмоқда. Бу доирада бюджетдан жами 5 трлн сўм ажратилиши белгиланган. Жумладан, Наманган вилоятининг Косонсой ва Норин туманларига 100 млрд сўмдан, қолган туманлардаги “оғир” тоифадаги маҳаллаларга эса 5 млрд сўмдан маблағ йўналтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика