1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Насафнинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

Мазкур баҳс 15 март куни бўлиб ўтади.

Насафнинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

 

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олган барча жамоалар номини маълум қилди. ОФК Чемпионлар лигасидаги иштирокини плей-оффдан бошлайдиган Қаршининг “Насаф” жамоаси гуруҳ босқичига чиқиш учун БААнинг “Банияс” клуби билан баҳс олиб борадиган бўлди. “Аждарлар” саралаш учрашувини 15 март куни рақиб жамоа майдонида ўтказади.

 

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар “Банияс” клубини енгган тақдирда, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишади. Шу орқали Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК Кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Акс ҳолда, Насафнинг ўзи ОФК Кубогида иштирокини бошлайди ва Жиззах клуби халқаро мусобақада қатнашиш имкониятини қўлдан чиқаради.

 

Аввалроқ, “Насаф” клуби энди футболчи сотиб ололмаслиги ва Чироқчи туман ҳокимлиги қаршисидаги марказий ўйингоҳ қаровсиз аҳволга келиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика