1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Норвегия Россия билан чегарасига панжара ўрнатиши мумкин

Бу ҳақида Норвегия адлия вазири Эмили Энгер Мел маълум қилди.

Норвегия Россия билан чегарасига панжара ўрнатиши мумкин

Унинг сўзларига кўра, расмийлар Финляндия чизиғи бўйлаб Россия билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича "бир қанча чора-тадбирлар"ни кўриб чиқмоқда, булар қаторида тўсиқлар ўрнатиш, чегарачилар сонини кўпайтириш ёки назоратни кучайтириш чоралари бор. Чегарага яқинлашаётган одамларни аниқлаш учун панжара ичига датчиклар ўрнатилиши ҳам мумкин.

 

"Агар чегарадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашса, Норвегия ҳукумати уни қисқа фурсатда ёпишга тайёр", — деди Энгер Мел.

 

Финляндия 2023 йил охирида Россиядан келган барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпганди ва ҳозирда умумий узунлиги 200 километргача бўлган чегара панжарасини қурмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика