1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик сабаб 17 киши ҳалок бўлди

Яна 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик сабаб 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар янги вайронагарчилик тўлқинини келтириб чиқарди. Табиий офат натижасида 17 киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ киши бедарак йўқолди.

 

Бундан ташқари, кучли тошқин Риспана ва Биндал дарёларидаги кўприкларни ювиб ташлаган, бу эса жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.

 

Вилоятдаги мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган. 

 

Штат пойтахти Деҳрадун энг кўп зарар кўрган. Расмийларнинг айтишича, жабрланган ҳудудлар ва унинг атрофида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика