Хабарларга кўра, 31 ёшли германиялик футболчига “Нюкасл Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти Кроосни асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда, унинг атрофида совринлар учун кураша оладиган жамоа тузишни режалаштирмоқда. Англия клуби “Реал”га ярим ҳимоячи учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Кроос “Реал”га 2014 йилда “Бавария”дан ўтган эди. Жорий мавсумда немис футболчиси Испания чемпионатининг учта учрашувида қатнашиб, яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, лекин гол ура олмади.
Аввалроқ Клопп “Ливерпул” тарихида янги рекорд ўрнатгани ва “Нюкасл”ни Саудия Арабистони инвеститция фонди сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшижбек Амиров


