Жаҳон

Олмаотага автомобилда кириш чекланиши мумкин

Тирбандликни камайтириш учун автомобилларга тўлов тизими жорий этилади.

Олмаотага автомобилда кириш чекланиши мумкин

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри автомобиль тирбандлигини камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида транспорт ҳаракати бўйича янги тартибларни жорий этиши мумкин. Шаҳар ҳокими Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, 2025–2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида автотураргоҳ нархлари сезиларли даражада оширилади ва марказга шахсий автомобиллар билан кириш чекланади.

 

Ҳоким бу чора бошқа йирик шаҳарлар, жумладан Ню Ёрк тажрибасига асосланганини таъкидлади. У ерда транспорт тизимига тегишли тўлов жорий этилганидан сўнг марказий ҳудудлардаги автомобиль ҳаракати 20 фоизга камайган. Олмаотада ҳам 2027 йилдан бошлаб шунга ўхшаш чекловлар жорий этилиши мумкин.

 

Янги тартибга кўра, замонавий экологик стандартларга жавоб бермайдиган автомобиллар шаҳарга пуллик тартибда киради, бироқ электромобиллар ва экологик тоза транспорт воситаларига бу чекловлар таъсир қилмайди.

 

2025 йил кузидан бошлаб Олмаотада интеллектуал транспорт тизими (ИТС) жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, у орқали шаҳар кириш жойларида назорат кучайтирилади. Шунингдек, 2024 йил давомида шаҳарда янги коммунал автотураргоҳлар барпо этилиши кўзда тутилган. Бироқ мутахассислар бу ўзгаришлар тирбандлик муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаслигини таъкидламоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.