1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Олтин “қазиб олувчи” қўлга тушди

14:29 / 30.10.2021

1.2k

Олтин “қазиб олувчи” қўлга тушди

Олтин “қазиб олувчи” қўлга тушди

У ноқонуний ишлари учун аввал ҳам жавобгарликка тортилган.

 

Таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тош ва қумларни қонунга зид равишда  қазиш билан шуғулланган шахс ушланди. У айбини хаспўшлаш учун ички ишлар ходимига 300 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ноқонуний ишлари учун аввал ҳам жавобгарликка тортилган учқудуқлик фуқаро навбатдаги жиноятга қўл урган.

Унинг бу қилмишлари Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.

Фуқарога нисбатан ЖКнинг 211-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, "Oltin васвасаси" номи билан машҳур шаҳар ёниб кетгани ва Навоийда олтин қазиб олиниши мумкин бўлган ер участкалари аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика