1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

Қарор 50 дан ортиқ озарбайжонликнинг ҳибсга олиниши сабаб қабул қилинган.

Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

Озарбайжонда Россия иштирокида ўтказилиши режалаштирилган барча маданий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат Маданият вазирлигига таяниб «Азертаж» агентлиги хабар берди.

 

Қарор 27 июнь куни Екатеринбургда 50 дан ортиқ озарбайжонликнинг ҳибсга олиниши ортидан қабул қилинди. Ушбу тадбирлар қаторига концерт, фестиваль, спектакль ва кўргазмалар киради.

 

Расмий баёнотда айтилишича, Россия ҳуқуқ-тартибот органлари этник озарбайжонликларга нисбатан намойишкорона ва зўравон ҳаракатлар содир этган. Озарбайжон ТИВ бунга норозилик билдириб, Россия элчихонаси вакилини чақиртирган.

 

Екатеринбургда бўлиб ўтган рейдлар 2001 йилги қотиллик ва 2010–2011 йиллардаги жиноятлар билан боғлиқ. Ушбу иш бўйича асосий гумондорлар — Гусейн ва Зиёддин Сафаровлар ҳибсга олинаётган пайтда вафот этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика