1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

Озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотлари ортилган  63 та вагон Термиздан Мозори-Шарифга юборилди.

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

 

Бугун, 23 декабрь куни  Ўзбекистоннинг қўшни афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Термиз шаҳридаги  “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистонга жўнатилди. 

 

Шу билан бирга, Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги гуманитар вазият ҳалокатга яқин эканини ҳақида гапирганди. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  АҚШ Афғонистонга яна 144 миллион доллар ажратиши ҳамда Термизда Афғонистонга ёрдам бериш мақсадида махсус логистик марказ тузилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Покистон бош вазири Aфғонистон янги ҳукуматига ёрдам беришга чақирганди. 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика