Қирғиситон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакат 57 миллион долларга тенг 2,1 миллиард кВт/соат электр энергияси импорт қилган.
Жумладан, қуйидаги мамлакатлардан жами 2,1 млрд кВт/соат электр энергияси импорт қилинган:
-
Туркманистон – 1 млрд кВт/соат;
-
Қозоғистон – 667,5 млн кВт/соат;
-
Россия - 283,4 млн кВт/соат;
-
Ўзбекистон – 145,6 млн кВт/соат.
Эслатиб, ўтамиз, аввалроқ 2023 йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғизистонга 150 млн кВт/соат электр энергияси етказиб берилгани ҳақида хабар берилганди.


