Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил томонидан Қатарнинг пойтахти Доха шаҳридаги тинч аҳоли яшаш ҳудудларига уюштирилган зарбаларни халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Низомига зид, минтақавий барқарорликка таҳдид солувчи тажовузкор ҳаракат сифатида баҳолади.
Расмий баёнотда қайд этилишича, бу каби хатти-ҳаракатлар давлатларнинг суверенитети ва чегараларининг дахлсизлигини қўпол равишда бузади, шунингдек, Яқин Шарқда вазиятни янада кескинлаштириш хавфини оширади.
Ўзбекистон томони халқаро муносабатларда куч ишлатишга йўл қўйилмаслиги кераклигини таъкидлаб, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади.


