1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда она 7 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

У аввал ҳам қизини айиқ қафасига ташлагани учун суд ҳукми билан мажбурий даволанишга юборилган эди.

Тошкентда она 7 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

Пойтахтда оғир жиноят содир этилди. 1991 йилда туғилган аёл ўзининг 7 ёшли қизига пичоқ билан тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлди.

 

Расмий маълумотларга кўра, фуқаро 2022 йил апрель ойида Тошкент ҳайвонот боғида ўша пайтда уч ёшда бўлган қизини айиқ қафасига ташлаб юборгaни учун суд томонидан қасддан одам ўлдиришга уринишда айбдор деб топилган ва мажбурий даволанишга юборилган эди.

 

Аёл 2025 йил 2 август кунига қадар руҳий асаб касалликлари шифохонасида даволанган, кейинчалик 2-сонли шаҳар руҳий асаб касалликлари диспансерида ҳисобга қўйилган. Шунингга қарамай, 8-сентябрь куни у ноодатий хатти-ҳаракатлар қилган ва уйидаги ошхона пичоғи билан қизига жароҳатлар етказган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика