Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди
Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирор-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.
