1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда газ қазиб олиш кескин камайди

Шунга қарамай, газ экспорти ўтган йилга нисбатан 38,2 фоизга ошган.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш кескин камайди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми сўнгги йилларда кескин камаймоқда. 2025 йил январь-июль ойларида мамлакатда атиги 25,3 млрд метр куб табиий газ қазилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 884 млн метр кубга кам, 2024 йилга нисбатан эса 3,4 фоиз пасайиш демакдир. Сўнгги саккиз йил кўрсаткичлари билан солиштирганда эса бу энг паст рақам ҳисобланади — 2017 йилда 32,2 млрд метр куб, 2018 йилда эса 35,1 млрд метр куб газ қазилган эди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ҳисоботида хабар берилган.

 

Шунга қарамай, газ экспорти ошгани кузатилмоқда. Жорий йилнинг етти ойи давомида 438,6 млн долларлик газ хорижга сотилди. Бу ўтган йилга нисбатан 38,2 фоиз кўпдир. Шу билан бирга, мамлакатнинг ўзи ҳам 734 млн долларлик газ импорт қилди. Мутахассислар бу ҳолатни ички бозор талаби юқорилиги ва ишлаб чиқариш ҳажми етарли эмаслиги билан изоҳламоқда.

 

Давлат эса аҳолига газни арзон нархда сотиш амалиётини давом эттирмоқда. Бунинг оқибатида бюджетдан катта миқдорда субсидия ажратилмоқда. Масалан, 2025 йилда 7 трлн сўм, 2026 йилда 5,9 трлн сўм, 2027 йилда эса 5,5 трлн сўм субсидия берилиши режалаштирилган. Дастлаб 2028 йилдан бошлаб субсидиялар бекор қилиниши айтилган бўлсада, эндиликда ўша йилда ҳам 5 трлн сўм маблағ ажратилиши маълум бўлди.

 

Мутасаддилар энергия бозорида ислоҳотларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашмоқда. Акс ҳолда, ишлаб чиқариш пасайиши давом этиши ва ички бозор эҳтиёжи қондирилмай қолиши мумкин. Шу билан бирга, халқаро бозор талаби юқорилиги сабаб экспорт ҳажми ошишда давом этиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика