Навоий вилоятининг Кармана туманида мактабгача таълим муассасасида нохуш ҳолат қайд этилди. Омбудсман институтига мурожаат қилган ота-оналарнинг маълум қилишича, тарбияланаётган болалардан бири боғчада ўйин вақтида қўлидан жароҳат олиб, синган.
Бироқ муассаса ходимлари жабрланган болани тезкор равишда шифохонага олиб бориш ўрнига, уни халқ табибига кўрсатишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада боғча ходимларининг беқарволиги тасдиқланди. Шундан сўнг боланинг хавфсизлигига лоқайдлик қилган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, тарбиячи ёрдамчисига эса интизомий жазо қўлланди.


