1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистон олимлари томонидан “GLAZAVIR” номли инновацион биоерувчан доривор плёнка ишлаб чиқилди. Тадқиқотлар натижасида ушбу восита вирусга қарши фаолликка эга бўлиши, иммун тизимини мустаҳкамлаши, тўқималарнинг тикланишини тезлаштириши ва антипролифератив хусусиятларини намоён этиши аниқланди.

 

“GLAZAVIR” юқори қовушқоқликка эга бўлиб, кўз шох пардасидаги суюқлик билан узоқ муддат таъсирлашади ва доривор модданинг бир хил тақсимланишини таъминлайди. Плёнка кўзнинг қуйи қобиғига қўйилганда белгиланган вақт давомида босқичма-босқич эрийди. Таркибидаги фаол модда томчи шаклидаги препаратларга нисбатан анча узоқ вақт таъсир этади.

 

Доривор плёнка суткасига 1–2 марта қўйилади, биопарчаланувчан ва салбий таъсирга эга эмас. Амалий ва инновацион лойиҳалар асосида яратилган ушбу маҳсулот офтальмологияда вирусли кўз касалликларини самарали, хавфсиз ва қулай тарзда даволаш имконини беради.

 

Мутаҳассисларнинг қайд этишича, плёнка юқори самарадорлик, узоқ муддатли таъсир ва кўз тўқималарига мос биологик хусусиятлари билан ажралиб туради ҳамда томчи препаратларга қараганда сезиларли терапевтик афзалликларга эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика