1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи давомида тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.

 

Делегация Сеул миллий университети Бунданг касалхонаси, Инже университети, Чангвон миллий университети, Ёнсей университети ҳамда қатор илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан танишди. Хусусан, роботлаштирилган жарроҳлик, онкология, телемедицина, рақамлаштириш ҳамда тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилди.

 

Ташриф доирасида халқаро конференцияларда иштирок этилиб, қўшма таълим дастурлари, жумладан, ҳамширалар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, инсультни эрта аниқлаш ва тез тиббий ёрдам тизимларини рақамлаштиришга оид илғор технологиялар тақдим этилди.

 

Музокаралар якунида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) билан келишувга эришилиб, Ўзбекистондан ҳар йили 20 нафар мутахассис халқаро стандартлар асосида бепул тайёрланиши белгиланди. Корея томони 2026–2028 йилларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги қўшма дастурларни янада кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика