1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар бехабар тарзда қурилиш ташкилотларига ишчи қилиб ёзиб қўйилмоқда

Қурилиш вазирлиги фуқаролар розилигисиз ишчи сифатида рўйхатга олиниши юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистонликлар бехабар тарзда қурилиш ташкилотларига ишчи қилиб ёзиб қўйилмоқда

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим қурилиш ташкилотлари ўз рейтингини ошириш мақсадида фуқароларни уларнинг розилигисиз ишчи сифатида рўйхатдан ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур масалага Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.

 

Расмий маълумотга кўра, қурилиш-лойиҳа ташкилотларининг рейтинги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига мувофиқ шакллантирилади. Бу жараён 10 га яқин вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланади ва тўлиқ автоматлаштирилган ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади.

 

Хусусан, ходимлар сони ҳамда уларга ҳисобланган ойлик иш ҳақи ҳақидаги маълумотлар Қашшоқликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси базаларидан олинади. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими эса ушбу маълумотларни ўзгартириш ёки уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ваколатига эга эмас, балки фақат йиғиб, reyting.mc.uz платформасида очиқ эълон қилади.

 

Айни пайтда Қурилиш вазирлиги Бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг розилигисиз ишчи сифатида ҳисобга олиниши ва бир шахснинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотда меҳнат қилиши каби ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика