1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни давом эттиришини маълум қилди

10:46 / 06.01.2022

1.1k

Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни давом эттиришини маълум қилди

Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни давом эттиришини маълум қилди

Бундан кўзланган мақсад очиқланди.

 

Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни охирга етказмоқчи. Бу ҳақда Покистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Бабар Ифтихор маълум қилди.

 

Унга кўра, Исломобод “Дюранд чизиғи” (Афғонистон  ва Покистон ўртасидаги чегара шундай номланади) бўйлаб чегара тўсиқлари қўйишда давом этади. Ифтихорнинг сўзларига кўра, Покистон “халқларни бўлиб юбориш”ни эмас, балки ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни истайди. Шу билан бирга у мавжуд муаммо ҳамда тўқнашувларни сабр ва эътибор билан ҳал этишга чақирган.

 

Маълумот ўрнида: 24 ва 30 декабрь кунлари “Толибон” ва Покистон ҳарбийлари ўртасида “Дюранд чизиғи”да бир неча тўқнашув бўлиб ўтди. Ҳозирда Кобул бу чизиқни расмий чегара сифатида тан олишни инкор қилмоқда.

 

“Дюранд чизиғи” – 1893 йилда ташкил қилинган бўлиб, Покистон ва Афғонистон ҳудудини чегаралаб берган. Аммо чегара жанубида кўплаб пуштун қабилалари яшашини баҳона қилиб, Афғонистон уни тан олмай келади.  

 

Аввалроқ афғон судья аёллари Канадага эвакуация қилиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика