Жаҳон

Афғон судья аёлларига қайси давлат бошпана бериши маълум қилинди

Улар октябрда Грецияга эвакуация қилинганди.

Афғон судья аёлларига қайси давлат бошпана бериши маълум қилинди

 

Канада афғон судья аёлларига бошпана беришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Канада иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик масалалари вазири матбуот хизматининг агентликка  маълум қилишича, жами 230 афғонга сиёсий бошпана берилади. Уларнинг орасида аёл судьяларнинг оила аъзолари ҳам бор.

 

Толиблар собиқ республика судьялари томонидан ҳукм қилинган жиноятчиларинг катта қисмини озод қилган бир шароитда улар ўз ҳаётига катта хавф сезмоқда.

 

Афғон судья аёллари 2021 йил 1 октябрь куни Грецияга эвакуация қилинган эди.

 

Канада ҳозирга қадар ҳукумат дастурлари орқали 3915 нафар ва гуманитар ташкилотлар орқали 2535 нафар афғонистонликка бошпана берди.

 

Аввалроқ Тошкент ва Кобул “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини қайта тиклашни муҳокама қилгани тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.