Хабарларга кўра, агар ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” клубига ўтадиган бўлса, 21 ёшли ҳужумчи парижликлар учун устувор вариант бўлади. “ПСЖ” норвегиялик агент Мино Раёла билан музокараларни аллақачон бошлаб юборган.
“ПСЖ” Эрлингга бонуслар ҳисобга олинмаган ҳолда йилига 38 дан 42 миллион еврогача бўлган энг юқори маошни таклиф қилишга тайёр. Париж клуби ҳозирда 2 + 1 шартномасини кўриб чиқмоқда.
Ҳоланднинг Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартномаси 2024 йилда якунига етади. Бироқ бекор қилиш бандига кўра, норвегиялик 2022 йил июнь ойида 75 миллион евро эвазига жамоани тарк этиши мумкин. Агар мавсум давомида баъзи мақсадларга эришилса, бу сумма 90 миллион еврогача ўсади.
Футболчига, шунингдек, “Челси”, “Ювентус”, “ПСЖ”, “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Аввалроқ Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблагани ва “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


